Европа лигаси. «Севилья» нимчорак финалга чиқди

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 06:05
  • 1491
  • 30

Европа лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида «Севилья» ўз уйида «Лацио»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 20-дақиқасида Бен-Йеддер ҳисобни очган бўлса, ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида Сарабия ҳисобдаги фарқни оширди. Бу икки гол оралиғида — иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоадан бир нафардан футболчи майдондан четлатилганини таъкидлаш лозим.

Римда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Севилья" 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Шу тариқа, андалусияликлар Европа лигасининг дастлабки нимчорак финалчисига айланишди.

Европа лигаси, 1/16 финал, жавоб ўйини
Севилья Испания – Лацио Италия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 20 Бен-Йеддер, 2:0 – 78 Сарабия.
Севилья – Вацлик, Меркадо, Кьер, Гомес, Меса (Рог, 82), Навас, Эскудеро (Промес, 6), Сарабия, Васкес, Андре Силва (Амаду, 64), Бен-Йеддер.
Лацио – Стракоша, Габаррон (Корреа, 49), Ачерби, Раду, Бадель (Дурмиси, 76), Марушич, Пароло, Лейва, Лулич, Милинкович-Савич (Ромуло, 56), Катальди, Кайседо, Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Васкес (18), Габаррон (21), Кайседо (31), Иммобиле (84).
Четлатиш: Васкес (60), Марушич (71).
Дастлабки ўйин — 1:0

Ўхшаш янгиликлар