ЕЧЛ. «Ювентус» Мадридда таслим бўлди (видео)

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 06:15
  • 1826
  • 30

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида «Атлетико» ўз уйида «Ювентус»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг аксарият қисмида ҳисоб очилмади. 70-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни очишга муваффақ бўлганди, аммо VAR тизими голни бекор қилди. Бу пайтда ҳужумчи Кьеллинини итариб юбориб, сўнгра дарвозани ишғол қилганди. Шунга қарамай, мезбонлар қолган дақиқаларда 2 марта рақиб дарвозасига йўл топа олишди. Дастлаб Хименес, сўнгра Диего Годин туринликларни хафа қилишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, "Атлетико" жавоб ўйини олдидан жиддий устунликка эга бўлди. Жавоб ўйини март ойида "Ювентус" майдонида ўтказилади.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, дастлабки ўйин
Атлетико Испания – Ювентус Италия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 78 Хименес, 2:0 – 83 Годин.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Хименес, Годин, Филипе Луис, Сауль, Родри Эрнандес, Парти (Лемар, 61), Коке (Корреа, 67), Гризманн, Диего Коста (Мората, 58).
Ювентус – Шченсни, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бентанкур, Пьянич (Джан, 73), Матюиди (Жоау Канселу, 84), Дибала (Бернардески, 80), Манджукич, Роналду.
Огоҳлатиришлар: Диего Коста (8), Парти (45), Алекс Сандро (55), Гризманн (89).

Ўхшаш янгиликлар