ЕЧЛ. «Ман.Сити» бир киши кам бўлиб ўйнаб, иродали ғалабага эришди (видео)

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 06:30
  • 1788
  • 30

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Шальке» клуби меҳмони бўлиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 18-дақиқасида Серхио Агуэро ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо танаффусга қадар мезбонлар иккита пенальти ишлашди ва Бенталеб ҳар иккала 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда "Сити" ҳимоячиси Отаменди майдондан четлатилди. Шунга қарамай, Гвардиола жамоаси ўйиннинг сўнги қисмида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетишди.

Шу тариқа, "Манчестер Сити" жавоб ўйини олдидан жиддий устунликка эга бўлди. Жавоб ўйини март ойида "шаҳарликлар" майдонида ўтказилади.

Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, дастлабки ўйин
Шальке Германия – Манчестер Сити Англия 2:3 (2:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 18 Агуэро, 1:1 – 38, пенальти Бенталеб, 2:1 – 45, пенальти Бенталеб, 2:2 – 85 Сане, 2:3 – 90 Стерлинг.
Шальке – Фэрманн, Калиджури, Брума, Сане, Настасич, Очипка, Маккенни (Скрибски, 78), Сердар, Бенталеб, Мендиль (Бургшталлер, 65), Ут (Харит, 87).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Гюндоган, де Брюйне (Зинченко, 87), Сильва (Компани, 70), Бернарду Силва, Агуэро (Сане, 78), Стерлинг.
Огоҳлатиришлар: Отаменди (36), Ут (41), Фернандиньо (43), Сане (73), Бургшталлер (90), Эдерсон (90).
Четлатиш: Отаменди (68).

Ўхшаш янгиликлар