ads


«Реал»нинг сабри тугади: Бэйл сотиб юборилади

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 08:40
  • 675
  • 30

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Жамоа раҳбариятининг уэльслик футболчи ўйинидан хафсаласи пир бўлди.

Криштиану Роналду жамоани тарк этганидан кейин Бэйл ўз ўйинини кучайтиришини Перес кутганди. Шу боис, ўтган йилги ЕЧЛ финалидан кейин "Қироллик клуби" раҳбарияти Гаретни жамоада қолишга кўндирганди.

Marca тарқатган хабарга кўра, ҳозирда «Реал» футболчини сотиш ҳақида бош қотирмоқда. Бэйл ҳозирги кунга келиб захира футболчисига айланиб қолди. У фақат Винисиус Жуниор ёки Лукас Васкеснинг ўрнига майдонга тушмоқда.

Гарет 30 ёшга яқинлашаётган бўлса-да, унга Англияда талаб катта. Жумладан, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари унга қизиқиш билдиришмоқда. Бундан ташқари, Италиянинг «Милан» клуби томонидан ҳам футболчига қизиқиш мавжуд.

«Реал» эса унинг ўрнига Кристиан Эриксен ёки Эден Азарни қўлга киритишни кўзламоқда.

Ўхшаш янгиликлар