ads


Аллегри: "0:2 ҳисобини ўнглаш осонроқ, жавоб ўйини уйимизда бўлади"

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 08:55
  • 776
  • 30

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1/8 финалининг биринчи ўйинида "Атлетико"дан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.

"Икинчи бўлим ёмон ўтди, улар олдинга ўтишлари билан хатога йўл қўйдик. "Атлетико" дарвозага зарба бермай ғалаба қозона оладиган яхши жамоа.

Бизда ўйинни ўз томонимизга оғдириш учун имконият бор. Ўзимизга ишонишимиз керак. Баъзи футболчиларимиз сафга қайтишади. Кўз ёши балони қайтармайди.. Қийин бўлишини билар эдик, "Атлетико" суст темп билан рақибни ёмон ўйнашга мажбур қилади. Биринчи бўлимда тўпни тезроқ ҳаракатлантирган эдик, иккинчисида эса - йўқ.

"Атлетико" билан ўйинларда тўпни тезроқ ва аниқроқ ҳаракатлантириш керак. Иккинчи голдан сўнг сочилиб кетдик, учинчи голни ҳам ўтказимшимиз мумкин эди.

Бахтимизга учинчи голни ўтказмадик, чунки 0:2 ҳисобини ўнглаш осонроқ. Жавоб ўйини уйимизда бўлишини унутмайлик", - дейди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар