Расмий хабар! ПСЖ Диарра билан шартномани бекор қилди

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 18:00
  • 1522
  • 30

ПСЖ ярим ҳимоячи Лассана Диарра билан хайрлашди.

Томонлар ўзаро келишилган ҳолда муддатидан аввал шартномани бекор қилишди.

Диарра ПСЖ сафида 2018 йилнинг январь ойидан буён ўйнамоқда. Шу вақт ичида у 13 та ўйинда майдонга тушди ва ПСЖ билан 4 та совринни ютишга муваффақ бўлди.

Маълумотларга қараганда, франциялик футболчи фаолиятини тугатиб ўзининг шахсий бизнес лойиҳа билан шуғулланар экан.

Ўхшаш янгиликлар