Ўртоқлик учрашуви
"Спартак" - "Пахтакор" 2:0 LIVE
"Откритие Арена", Москва
Ҳакамлар: Алексей Еськов, Дмитрий Мосякин, Дмитрий Сафьян, Алексей Ермилов.
Голлар: Александр Соболев 22, - 1:0. Эзекиль Понсе 27, - 2:0.
"Спартак": 98.Александр Максименко, 92.Николай Рассказов, 6.Лукас Айртон, 14.Георгий Жикия, 2.Самуэль Жиго, 77.Александр Соболев, 29.Илья Кутепов, 10.Зелимхан Бакаев, 19.Эзекиль Понсе, 47.Роман Зобнин, 33.Алекс Крал.
Захира: 32.Артём Ребров, 38.Андрей Ешенко, 7.Аяз Гулиев, 74.Дмитрий Маркитесов, 9.Резиуан Мирзов, 25.Лоренсо Мельгарехо, 39.Павел Маслов, 8.Гус Тиль, 23.Жордан Ларссон, 56.Илья Гапонов.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 5.Анзур Исмоилов, 34.Фаррух Сайфиев, 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов (С), 77.Эрен Дердийок.
Захира: 50.Умид Ҳамроев, 5.Алишер Салимов, 8.Асад Собиржонов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 19.Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 28.Диёр Холматов, 29.Владимир Козак.
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 30,
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
39. "Пахтакор"да Иминов тушишга тайёрланмоқда, Собирхўжаев ўрнига бўлса керак
38. УХХХХ! Айртон чап томондан тўпни дарвоза томон йўллади, Соболев тўпни дарвозага тўғрилашда хатога йўл қўйди.
36. Голлардан сўнг "Спартак" устунликка эришмоқда, ҳужумлар ҳам хавфли кўриниш олмоқда
30. Зелимхан Бакаев катта тезликда олдинга ўтди ва Собирхўжаев уни қўполлик билан тўхтатди. Сардорга сариқ карточка кўрсатилди
27. ГОЛ! 2:0. Эзекиль Понсе ҳаводан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.
26. Хавфли ҳужум, чап қанотдан Алекс Крал тўпни жарима майдонига узатди, Шерзод Аъзамов тўпни қайтарди
24. Афсуски "Спартак"нинг иккинчи голга тортадиган вазияти гол билан тугади
22. ГОЛ! 1:0. Бурчакдан узатилган тўпни Александр Соболев боши билан дарвозага йўллади.
21. УХХХХ! Айртон чап қанотдан олдинга ўтди, Сайфиев шерикларининг хатосини ювди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
18. ЗАРБААААААААА! Соболевнинг тўп узатишидан кейин Зобнин кучли ва аниқ зарба берди, Санжар Қувватовдан ажойиб сейв
ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ УЧУН ҲАВОЛА
16. Алижонов тўпни олиб қўйиш вақтида Айртон билан тўқнашиб кетди.
15. "Пахтакор" "Спартак"ни қийнамоқда. Ҳозир ажойиб ҳужум ташкил этилди, Машариповнинг узатган тўпини Дердийок ета олмади, дарвозага кириб кетаётган тўпни Максименко қийинчилик билан қайтарди!
14. УХХХ! Хавфли вазият! Одил Ҳамробековнинг ажойиб пасидан кейин Ҳамдамов бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба беришда хатога йўл қўйди, акс ҳолда ҳисоб очиларди
13. Стадиондаги муҳит ажойиб. Оддий ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам мухлислар ҳар бир ҳаракатни эҳтирос билан қабул қилишмоқда
12. Ўйин тенглашди. "Пахтакор" Москвани айланиш учун келмаганини кўрсатмоқда
"Спартак" - "Пахтакор" учрашувига Ўзбекистон МТЖ футболчиси ўйинини кузатиш учун "Локомотив" Москва раҳбарияти келди
8. УХХХ! "Спартак" ҳимоясидаги хатодан сўнг Драган Черан жарима майдони ёнидан зарба берди, чап оёқдан йўллаган зарба бироз ноаниқ чиқди!
6. "Пахтакор"нинг дастлабки хавфли ҳужуми, жарима тўпини Машарипов амалга оширди, ҳимоячиларни тўпни қайтаришди
2. Илк дақиқалардан "Спартак" ҳужумда ташаббусга эришмоқда.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ПАХТАКОР"!
- Эътиборлиси стадион суҳандони "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзени туғилган куни билан табриклаб ўтди.
- Бугунги ўйинга "Спартак" клуби чипталар сотувини амалга оширмади ва фақат йиллик абонементлари эгалари стадионга келишди. Шу боис фақат битта трибунага мухлислар ташриф буюришган.
- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Спартак" - "Пахтакор" учрашуви бошланмоқда. Биз айни пайтда "Откритие Арена" стадионида бўлиб турибмиз.
- Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.