Ҳал қилувчи баҳсда Тошкент футбол академияси ҳамда "Сергели" жамоалари тўқнаш келишди. Қизғин кечган баҳс якунига кўра "Сергели" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди.
Учрашувда ғалаба қозонган "Сергели" жамоаси вакилларига Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан махсус кубок ва 5 миллион сўмлик пул сертификати топширилди. Финалчи "ТФА" жамоаси эса 3 миллион сўм билан тақдирланди.
Эътиборингизга учрашувдан ва тақдирлаш маросимидан суратларни ҳавола қиламиз.