Италияда коронавирусдан 2 киши вафот этди. А Сериянинг яна бир ўйини қолдирилди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2020 17:21
  • 654
  • 30

"Торино" ва "Парма" бугун А Серия 25-тури доирасидаги ўзаро ўйинни ўтказа олишмайдиган бўлди.

Туриндаги Пьемонт туманида коронавирус хавфи туфайли учрашув бекор қилинди.

Қайд этилишича, ушбу шаҳарда 90 киши касалланган бўлиши мумкин. Шунингдек, Венетода ҳам 17та шундай ҳолат кузатилган. Бошқа вилоятларда ҳам касалланганлар бор. Икки киши касалликдан вафот этиб бўлган.

Олдинроқ А Сериянинг 3 ўйини коронавирус туфайли бошқа кунга кўчирилгани борасида маълумот бериб ўтгандик.

Ўхшаш янгиликлар