"Мен бу клубга қойил қоламан. "Реал" ўйинчилари кўп бор Чемпионлар лигаси финалида ўйнашган ва улар умумий ҳисобда неча бор бу мусобақада ғолиб чиқишганини ҳам билмайман. Бизда бу қадар Чемпионлар лигасида кўп ғолиблик йўқ.
"Реал" - биз тақлид қилмоқчи бўлган клуб. Биз ўзимизни дунёдаги энг катта ва обрўли стадионда кўрсатишимиз керак. Биз бир неча голлар уришга ҳаракат қиламиз", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги ўйин 26 февраль куни ўтказилади.