Хабарларга кўра, "Бавария" ҳимоячини "РБ Лейпциг"дан 60 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин.
Упамекано "Бавария"нинг бош трансфер мақсади бўлиб турибди, клуб уни Жером Боатенгга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
21 ёшли ҳимоячига бундан ташқари "Арсенал" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Упамеканонинг "Лейпциг" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.