"Қаймоқранглилар" ўйинчи учун 45 миллион евро таклиф қилишди, аммо Италия клуби испаниялик футболчини сотишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" 23 ёшли Руис учун янги шартнома таклиф қилди, ярим ҳимоячи битимга кўра йилига 3 миллион евро маош олади.
Руис жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этган.