"AFP" тақдим қилган маълумотга кўра, унинг тўпиғидан олган жароҳати ўта жиддий бўлиб чиқди. Фолланд операция қилинади ва ушбу мавсумда бошқа ўйнамайди.
ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Фолланд "Порту"га қарши ўйинда жароҳатланганди. У ушбу мавсумда Бундеслига 9 гол ва 8 ассистентлик қайд этганди.