"Насаф" сафида икки легионер пайдо бўлди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2020 21:42
  • 1065
  • 30

Қаршининг "Насаф" клуби 2020 йилги Суперлига баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" сафида икки нафар легионер пайдо бўлди. Булар сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевич ва босниялик ҳужумчи Харис Дилавер.

Маълумотларга кўра, ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Иртиш" клубида ўтказган Станоевич билан бир йиллик шартнома тузилган. Дилавер ҳам катта эҳтимол билан 2020 йил "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади.

Mарко Станоевич
Tуғилган йили:
22.06.1988
Фуқаролиги: Сербия
Бўйи: 1,80 м
Aмплуаси: марказий ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
“Шахтёр” (Қозоғистон) (2016)
“Aстана” (Қозоғистон) (2017)
“Левадоакос” (Греция) (2018)
“Иртиш” (Қозоғистон) (2019)


Харис Дилавер
Tуғилган йили:
06.02.1990
Фуқаролиги: Босния ва Герцеговина
Бўйи: 1,87 м
Aмплуаси: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари:
“Челик Зеница” (Босния) (2008-2012)
“Витез” (Босния) (2012-2014)
“Младост Какань” (Босния) (2014-2016)
“Платаниас” (Греция) (2016-2017)
"Челик Зеница" (Босния) (2017)
"Младост Какань" (Босния) (2017)
"Челик Зеница" (Босния) (2018-2019)

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar