Бу Каталония клуби устози Кики Сетьен учун “Барселона” бошқарувидаги ЕЧЛдаги илк ўйин бўлди. Сетьен 1997 йилдан бери ЕЧЛдаги дебют ўйинида ғалаба қозона олмаган “Барселона”нинг илк мураббийига айланди. Сўнгги бор бундай натижани Луи ван Гал қайд этганди. Ўшанда нидерландиялик “Барселона” билан евроаренадаги дебютида “Ньюкасл”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Маълумот учун, “Барселона” ва “Наполи” ўртасидаги жавоб ўйини 18 март куни бўлиб ўтади.