Дюгарри: "Бускетс худди отамдек ўйнади"

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 13:21
  • 714
  • 30

"Барселона" собиқ футболчиси Кристоф Дюгарри ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки баҳси доирасида ўтган "Наполи" - "Барселона" учрашуви (1:1)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

У каталонияликлар таянч ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсни танқид қилди.

"Ўйин ёқимсиз бўлди. Бускетс? У худди менинг отам майдонга тушгандек ўйнади", - деди Дюгарри.


Учрашувнинг 30-дақиқасида Дрис Мертенс киритган голга 57-дақиқада Антуан Гризманн жавоб қайтарди. 89-дақиқада эса Артуро Видаль қизил карточка билан "сийланди".

"Барселона" ва "Наполи" ўртасидаги тўқнашувнинг жавоб баҳси 18 март куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Бускетс кечаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.

Ўхшаш янгиликлар