Левандовски сафдан чиқди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 21:21
  • 669
  • 30

“Бавария” форварди Роберт Левандовски ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Челси”га (3:0) қарши бўлиб ўтган илк учрашувда жароҳатланган.

Клуб расмий сайтининг манбасига кўра, 31 ёшли польшаликнинг тизза бўғими шикастланган. Шу сабаб футболчи 4 ҳафтани лазаретда ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Левандовски жорий мавсум Бундеслига (25 гол) ҳамда ЕЧЛда (11 гол) тўпурар бўлиб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар