"Қўқон-1912" жамоаси аъзолари "Мурувват уйи"га ташриф буюришди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 23:42
  • 1044
  • 30

Кексалар ва беморлар холидан хабар олиш, уларга мурувват кўрсатиш, ўзбек халқига хос урф-одатлардан биридир.

Бугун Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоасининг барча футболчилари ҳамда мураббийлар штаби, Қўқондаги "Мурувваат уйи"га ташриф буюришди.

Ташрифдан мақсад мавсум старти олдидан мурувват уйида яшовчиларнинг холидан хабар олиб, ўксик кўнгилларига малҳам бўлиш ҳамда уларни футбол учрашувларига таклиф қилиш эди.
Футболчиларнинг ташрифи, уларнинг берган кичик совғалари "Мурувват уйи"да яшовчи инсонларни шу қадар қувонтирдики, буни кўрган ҳар бир инсон таъсирланади.

Учрашув чоғида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, футболчи Суҳроб Бердиевлар сўз олиб бундай учрашувлар давомли бўлишига умид билдирдилар. Жамоа аъзолари мурувват уйидагиларни "Марказий" стадионидаги ўйинларга таклиф қилишди. Мурувват уйида ҳам кўплаб футбол ихлосмандалари борлиги бизни қувонтирди. Улар ўзлари ёқтирган футболчилар билан дилдан суҳбат қуриб, бирга эсдалик учун суратларга тушишди.

"Мурувват уйи"да яшовчи ёши улуғ инсонлар футболчиларга бошланаётган мавсумда омад тилаб дуо қилишди. Футболчилар бу масканга яна келишни ният қилиб қайтишди.



Ўхшаш янгиликлар