“Хафамиз, бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу босқичда жанг 90 дақиқа эмас, балки 180 дақиқа давом этади. Ҳа, мағлуб бўлдик. Бироқ жамоа ўйинида ижобий жиҳатларни ҳам кўряпман. Натижа салбий, бироқ ўйиннинг катта қисмида яхши ўйин кўрсатдик. Сўнгги дақиқалар эса расво кечди. Энди Манчестерда ғалаба қозониш керак бўлади. Ҳимоядаги хатолар? Бу — футболнинг бир қисми. Бу борада нимадир дейишим шарт эмас. Футболчиларим майдонда бор кучини берди. Бизга диққатни бир жойлаш хусусияти етишмади ва бунинг учун жазоландик”, — дейди Зидан.