Расман: Англия Премьер-Лигасининг Шон-шараф зали ташкил этилади

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 20:42
  • 717
  • 30

Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар беради.

19 март куни Англия Премьер-Лигасининг Шон-шараф залидан ўрин оладиган илк 2 футболчининг номи маълум бўлади. 

Ушбу нуфузли номга мусобақа ташкил этилган 1992 йилдан бошлаб, ўз маҳорати ва истеъдодини намойиш этган ҳолда фаолиятини якунлаган футболчилар киритилади. 

Қўшимча қилиш керакки, Шон-шараф залидан ўрин оладиган биринчи ўйинчилар Премьер-лига мутахассислари томонидан танланмоқда. 

Кейинроқ, ундан жой олиши мумкин бўлган футболчиларнинг шорт-листи ҳам эълон қилинади ва мухлислар ўртасидаги сўровнома орқали ғолиблар маълум қилиниши режалаштирилган. 

Ўхшаш янгиликлар