"Навбаҳор"нинг россиялик легионери Руслан Болов кеча бўлиб ўтган баҳсни дисквалификация сабаб ўтказиб юборди. Бу ҳақда ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев шахсий телеграм каналида маълум қилди.
У ўзи тўп тепган Беларусь чемпионатининг уч ўйинидан четлатилган бўлиб, қарор ижроси ҳали бажарилмаганди. Шундан келиб чиқиб, у олдиндаги яна икки учрашувда "лочинлар"га ёрдам бера олмайди. Маълумот учун, "Навбаҳор" Суперлигада 2-турни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказса, 3-турда Андижонда меҳмон бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 1994 йилда туғилган Болов 2019 йилда Беларуснинг “Гомель” клуби шарафини ҳимоя қилган. Футболчи "Навбаҳор" билан 2020 йил охирига қадар шартнома тузган.
Руслан Болов ўртада