Рамос: “Месси футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири”

  • Mr.NoBoDy 28.02.2020 23:00
  • 876
  • 30

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос АПЛ 26-тури доирасида “Барселона”га қарши баҳс олдидан кўк-анорранглилар сардори Лионель Месси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Мессини жуда ҳурмат қиламан. Уни футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири деб биламан. Унга нисбатан ҳурматим жудаям юқори. Умид қиламанки, якшанба куни унинг куни бўлмайди. Бу дегани биз ўз ишимизни аъло даражада бажаришмиз лозим дегани. “Реал” ижобий натижага эришса, янада яхши бўлади.

Ҳамкасб ва профессионал сиатида Леога барча яхшиликларни тилайман. У шубҳасиз энг зўр футболчилардан бири”, дея Рамоснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal нашри.

“Реал” – “Барселона” учрашуви 1 март куни “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар