“Роналду — қойилмақом футболчи. Бироқ унинг Мессидан кучлироқ эканлигини айтадиганлар футболни умуман тушунмайди деб ўйлайман. Месси ноёб ва такрорланмас футболчи. Бундай ўйинчилар дунёга 50 ёки 100 йилда бир келади. У даҳо сифатида туғилган. Мен 28 ёшида деярли футбол ўйнашни тўхтатиб қўйгандим. Учта “Олтин тўп”ни ютдим. Энди эса уларнинг даражасига қаранг: Месси ва Роналду 30 ёшдан ошган бўлса-да тўхтагани йўқ”, — дейди Марко ван Бастен.