ОЧЛ учун курашишни мақсад қилган “Суғдиёна” жамоаси Муборакда йирик ҳисобда таслим этилди (3:0).
Голларга бой ўтган учрашув стадионга ташриф буюрган мухлисларга манзур келган бўлса ажаб эмас. Боиси, улар нафақат ажойиб голлар, балки дарвозабонларнинг бир қатор сейвларига ҳам гувоҳ бўлишди. Мазкур ўйиндан сўнг ўз дарвозаси даҳилсизлигини сақлаб қолган Раҳимжон Давронов фикрларини билдириб ўтди.
“Мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Гарчи, йирик ҳисобда зафар қучган бўлсакда қийинчиликлар ва хатолар кузатилди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардик. Фурсатдан фойдаланиб мухлсиларга миннатдорчилик билидриб қоламан. Қўлга киритилган уч очко билан барчани табриклайман. Тўғрисини айтсам рақибдан бироз чўчиб тургандик. Шунингдек, жиддий қаршилик кутиш баробарида, бизга қийин бўлишини билардик. Ҳаммаси ижобий якунланганидан ҳурсандмиз. Ғалабани сенсацияга қиёсласа бўладими? Менимча ҳа. Боз устига омад ҳам биз томонда бўлди”, - деди дарвозабон.