Журналист Шахбоз Беғамовнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, ҳимоячи яна "Насаф"га қайтди. У ушбу мавсум "Пахтакор" таркибида ҳозирча бирорта ўйинда қатнашмаганди.
Фаолияти давомида "Шўртан" ва "Насаф" жамоалари сафида юқори лига ўйинларида 152 бор майдонга тушган ҳимоячи 4 гол муаллифига айланган. Ўтган мавсум барча учрашувларда иштирок этган.