ЯНГИЛАШ
16. Баҳснинг дастлабки 15 дақиқаси якунига етди, аммо ҳозирча ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бирор хавфли вазиятда иштирок этмади.
13. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка Бахтиёр Зайнутдиновга кўрсатилди. Қозоғистонлик футболчи марказга яқин ҳудудда рақибига нисабатан қўпол ўйнади.
12. Бериша узоқ масофадан "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо зарба жуда ноаниқ.
10. Ҳозирча ўйин кўпроқ майдон марказида кечмоқда. Жамоалар навбатма-навбат тўпни олдириб, тўлақонли ҳужум уюштира олишмаяпти.
8. Ильин "Ростов" дарвозасига аниқ зарба берди, бироқ зарба вақтида у рақиб ҳимоячисига нисбатан қўполлик ишлатган эди. Ҳакам фол қайд этди.
4. Меҳмонлар ўйин назоратини ўз қўлига олиб, рақибни ҳимояланишга мажбур қилмоқчи. Бироқ бу режа ҳозирча тўлиқ ишламаяпти.
2. Ростовликлар ўйинни жуда фаол бошлашди.
1. Учрашув бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
Ахмат – Ростов
"Ахмат-Арена"
Ахмат – Городов, Нижич, Богосовац, Семенов, Ненахов, Харин, Раванелли, Роши, Бериша, Глушаков, Ильин.
Ростов – Песьяков, Осипенко, Хажикадунич, Козлов, Чернов, Еременко, Норманн, Байрамян, Зайнутдинов, Попов, Шомуродов.