Бундеслига. "Бавария" яна бир рекорд ўрнатди

  • Mr.NoBoDy 29.02.2020 23:21
  • 984
  • 30

Хабарингиз бор, "Бавария" Германия чемпионатининг 24-турида "Хоффенхайм"ни (6:0) мағлуб қилди.

Шундан кейин мюнхенликлар меҳмонда ўтказилган қаторасига 5 баҳсда 3 ва ундан кўп гол ургани ҳолда чемпионат рекордини ўрнатишди. "Бавария" бунга қадар (меҳмонда) "Кельн" (4:1), "Майнц" (3:1), "Герта" (4:0) ва "Фрайбург" (3:1) клублари устидан зафар қучганди.

Ханс-Дитер Флик жамоаси охирги марта Мёнхенгладбахда "Боруссия" жамоаси дарвозасига 3 бор йўл топа олмаган, 2019 йилнинг 7 декабрида ўтказилган учрашув (1:2) ҳисобида якун топган эди.

Маълумот учун, "Бавария" айни дамда 52 очко тўплагани ҳолда Германия чемпионатида карвонбошилик қилмлмоқда. 

Бундеслига мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar