Ван Дейк: “Рақиб ҳақиқатан ҳам яхши ўйнади”

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 10:00
  • 813
  • 30

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк АПЛ 28-тури доирасида “Уотфорд”га (0:3) қарши кечган беллашув ҳақида гапирди.

“Уотфорд”ни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз – улар ҳақиқатан яхши ўйнашди, курашишди, вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилишди ва учта гол уришди. Ҳақиқат шуки, биз уларга қарши ҳеч қандай чора тополмадик. Албатта бу биз учун оғир, аммо биз янада яхшироқ ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак.

Икки марта аутдан тўп ўйинга киритилган вазият... Вазиятларни қайта кўриб чиқишимиз лозим, ваҳимага ўрин йўқ. Биз гол ўтказишни истамаймиз, барчасини таҳлил қиламиз.

Рекорд ҳақидаги барча гап сўзлар бу ҳаммаси матбуот учун қизиқарли. Биз ҳар бир ўйинда ғолиб чиқишни истаймиз. 

Энди кейинги ўйинга – Англия кубоги доирасида “Челси”га қарши баҳсга эътиборни қаратамиз ва ғолиб чиқишга уринамиз. Ҳар доим босиқ бўлиб қолишимиз ва янада қаттиқроқ меҳнат қилишмиз лозим”, деди ван Дейк.

Ўхшаш янгиликлар