Бугун "Эл Класико". Томонларнинг ўзаро ўйинлари статистикаси

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 13:00
  • 714
  • 30

Бугун йилнинг марказий ўйинларидан бири бўлган "Реал" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтади.

Одатга кўра, ушбу ўйин атрофидаги маълумотларни беришда давом этамиз.

Демак, "Реал" ва "Барселона" тарихда ўзаро 202 марта ўзаро тўқнаш келишган. 83 ўйинда "Реал", 79 баҳсда эса "Барселона"нинг қўли баланд келган. 40 учрашувда эса ғолиб аниқланмаган.

Биринчи даврадаги ўйин зерикарли ўтгани ва 0:0 ҳисобида якунланганини ҳамма эсласа керак. Балки бунга ўша пайтда Каталонияда бўлаётган можаролар ҳам сабаб бўлгандир.

331 бора "Барселона" дарвозаси ишғол этилган бўлса, 319 марта "Реал" постига йўл топилган.

Ўтган мавсум "Сантьяго Бернабеу"да ўтган баҳсда Иван Ракитичнинг голи "Барселона"га 3 очко келтирганди. 

Қайд этиш керак, "Барселона" "Реал" майдонидаги сўнгги 4 ўйиннинг барчасида ғалабага эришган:

02.03.2019 Реал Мадрид - Барселона 0:1

23.12.2017 Реал Мадрид - Барселона 0:3

23.04.2017 Реал Мадрид - Барселона 2:3

21.11.2015 Реал Мадрид - Барселона 0:4

Ўхшаш янгиликлар