Олдинроқ А Серия коронавирус туфайли 26-турдаги 5 ўйин, шулар жумласида "Ювентус" - "Интер" учрашуви ҳам қолдирилганлигини маълум қилганди.
"Бу ҳолат борасида жуда ёмон иш олиб боришмоқда. Бундай қарорларга тезлик билан келиш керак. Лига президенти биз билан маслаҳатлашмасдан жуда нотўғри иш қилди. Барчани тезкор йиғилишга чақириб, бу борада келишиб олиш керак эди. Балки бизнинг фикрларимиз ҳам уларга ёрдам берарди.
Италия чемпионати тугатилмаслиги мумкин. Чемпионатнинг ҳар томонлама дабдаласи чиқиб кетди", - деди Маротта.