Де Брюйне: "Олтин тўп"ни қўлга кирита оламан"

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 14:21
  • 804
  • 30

"Манчестер Сити" ва Бельгия термаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Олтин тўп"ни қўлга кирита олишини айтди.

"Мен "Олтин тўп" учун узоқлик қилмасам керак. Ҳар доим ўзимни янада кучлироқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қиламан. Билмадим, энг яхшиларни ким аниқлайди. Балки мен ҳам шундайларнинг биридирман.

Сўнгги бир неча йилларда қаттиқ меҳнат ортидан йилнинг энг яхши футболчилари ўттизлик рўйхатига кирдим. Энди мақсадларни юқори қўйиб, каттароқ совринларга эга чиқиш керак", - деди Де Брюйне.

Бельгиялик ушбу мавсумда 33 ўйинда 9 гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар