"Обамеянгнинг ўрнида бўлганимда "Арсенал"дан кетган бўлардим. У ЕЧЛда юқори савияда ўйин кўрсатадиган футболчи. У топ-футболчилигини исботлаш учун бу турнирда кўп ҳам ўйин кўрсатмади. Унинг натижаларига қаранг, ўз позициясида у дунёнинг энг яхшиларидан бири бўлишга қодир, фақатгина "Арсенал"да эмас", - деди Коул.
"Арсенал" Европа лигаси 1/16 финалида "Олимпиакос"га мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.