Суперлига. "Насаф" мавсумни Навойидаги ғалаба билан бошлади

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 18:42
  • 822
  • 30

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 

6. Хавфли вазият. "Насаф" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо сўнгги зарба берилмади 

11. Ортда қолган вақт давомида меҳмонлар тўпни кўпроқ назорат қилишмоқда, "Қизилқум" эса ҳимояланмоқда 

13. "Қизилқум" футболчилари илк бурчак тўпини амалга оширишди, Муҳаммаджонов тўпни қайтариб юборди 

18. Жамоа аъзолари тўп учун курашда бир бирларини аяб ўтиришмаяпти, майдонда кескин кураш кечмоқда

22. ГООООООООООООООООООООЛ! Ҳусниддин Алиқуловнинг қўпол хатосидан кейин мезбонларнинг африкалик легионери Маккартни Навесеб пастки узоқ бурчакка аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0. 

25. ГООООООООООООООООООООЛ! Шароф Муҳитдинов жарима зарбасидан ажойиб гол урди - 1:1.

30. Хавфли вазият!!! Абдихолиқов узатган тўпни Муҳитдинов тўхтата олмади...

30. ГООЛ! Абдихолиқов гол урди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди 

37. Хавфли вазият! Бобир Абдихолиқов ўзи бошлаган ҳужумни зарба билан тугатди, ноаниқ

41. ГООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов боши билан гол урди - 1:2.

45. Сунатилла Абдуллажоновнинг чамаси 16 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

45+1. Биринчи бўлим тугади. Танаффус


46. Иккинчи тайм бошланди

47. ГОООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов жарима майдони ташқарисидан ажойиб гол урди - 1:3.  

53. Қарши ҳужумда "Насаф" яна гол киритиши мумкин эди. Дилшод Раҳматуллаев яқин масофадан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади... 

57. Суннатилла Абдуллажонов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва икки ҳимоячини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, яқин бурчакка кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

74. Руслан Маргиевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Муҳаммаджонов эгаллаб олди...

81. Зарба. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Маккартни Навесеб боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида 

86. ЗАРБАААААААА! Бобир Абдихолиқов бирга бир вазията чиқиб бориб ноаниқ зарба берди! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

90+3. Ўйин тугади, "Қизилқум" - "Насаф" 1:3



"Қизилқум" – "Насаф" 1:3
1 март 2020 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Рустам Чориев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Маккартни Навасеб 22, - 1:0. Шароф Муҳитдинов 25, - 1:1. Бобир Абдихолиқов 41, - 1:2. Бобир Абдихолиқов 47, - 1:3.

"Қизилқум": 1.Руслан Матниязов, 5.Абди Башимов, 7.Везиргелди Ильясов, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев, 21.Муҳсин Убайдуллаев (14.Файзулла Қамбаров, 46), 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов (11.Қадамбой Нурметов, 46), 29.Маккартни Навасеб, 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов (94.Дониёр Усмонов, 69).
Захира: 22.Артём Макосин, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 15.Воҳид Шодиев, 18.Нодирхон Камолов, 20.Хуршиджон Олимов, 27.Жаҳонгир Ҳусанов.

"Насаф": 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев (18.Жавоҳир Эсонқулов, 90), 8.Дилшод Саитов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев (9.Харис Дилавер, 76), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (50.Шохмалик Комилов, 84).
Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 3.Илҳом Алижонов, 15.Жўрабек Маннонов. 

Огоҳлантиришлар: Руслан Маргиев 26, Қадамбой Нурметов 52, Файзулло Қамбаров 77,



Ўхшаш янгиликлар