“Бугунги ғалабага асосий сабаб бўлган нарса бу хотиржамлик дейишим мумкин. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам хотиржамликни сақлаб қолдик ва йигитлар ғалабага ишонч билан ҳаракат қилишди.
Баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Фақат бугун айрим сабабларга кўра бир қатор футболчилар хизматидан фойдалана олмадик. Албатта, мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли ҳолат ва барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун узоқ йўл босиб келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.
Мавсум энди бошланди ва натижалар ҳар хил бўлиши мумкин. Камчиликаримиз бор, тўпни назорат қилиш, қарши ҳужумларни якунлашда. Бунинг устида иш олиб боришимиз керак эканлигини кўриниб қолди.
Бугун режамиз бўйича ҳимояланиб ўйнашимиз керак эди. Аммо ҳимоядаги техник хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Баҳс охиригача ўйинни ҳам, натижани ҳам назорат қилдик.
Ўйлашимча "Қизилқум"ни кучли футболчилар тарк этди, уларнинг ўрнига келган янгилар жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади.
Марко Станоевич нима учун ўйин қайдномасига киритилмади? У тажрибали футболчи, ёш футболчилар ёнига Раҳматуллаев, Станоевич каби тажрибали ўйинчиларни олиб келдик. Уни майдонга туширишни истагандик, аммо унинг собиқ клуби "Иртиш"дан ҳужжат келиши керак. Бу ҳужжат келиши билан у майдонга тушади. Акмал Мозговой ўйинни яхши бошқариб борди, техник хатолар бўлди, аммо умуман олганда яхши ҳаракат қилди.
Умар Эшмуродов анча йиллар давомида бизнинг клубимизда ўйнаган. У ОЧЛда ўйнашни истаганди, аммо "Пахтакор"да деярли майдонга тушмаётгани учун Шота Арвеладзе билан гаплашиб жамоадан кетмоқчи эканини айтган. Биз ҳозир вазиятни кузатиб бораяпмиз, агар Эшмуродов "Насаф"га қайтса албатта хурсанд бўламиз”, - деди Рўзиқул Бердиев.