Ҳамиджон Актамов: "Қизилқум"га тайёргарлик учун вақт етмади, бир мағлубият билан тушкунликка тушиб қолиш тўғри эмас"

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 20:21
  • 828
  • 30

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Янги мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Доим очилиш ўйини қийин ўтган. Бу йил "Қизилқум" мураббийлар штаби ва жамоа таркибида катта ўзгаришлар бўлди. Афсуски илк турда ижобий натижа қайд эта олмадик, бизга озгина вақт керак. Тайёрланишга вақт етмай қолди. Янги футболчилар мослашиб кетишлари учун бироз вақт керак. Барча мухлислардан узр сўрайман, хатоларимиз устида ишлаймиз.

Азизбек Усмонов нима учун ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнади? У олдин ҳам бу жойда ўйнаган. Бу жойда аслида Достон Ибрагимов ўйнаши керак эди, аммо икки кун олдин жароҳат олди ва майдонга туша олмади. Усмонов 30 дақиқаларда жароҳат олди ва танаффусда уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Чемпионатга тайёргарликни жуда кеч бошладик. Тўғри ҳозир мағлубиятдан кейин негатив фикрлар бошланади. Жамоага легионер мураббийларни олиб келганман, уларга вақт керак. "Насаф" эса неча йиллардан буён шаклланиб келаётган жамоа. "Қизилқум" ўзига келиб олади, мухлислар тушкунликка тушиб қолишмасин. Футболни тушунган одам бугунги ўйиндан хафа бўлмайди. Масалан, Дониёр Усмонов кеча жамоамизга келиб қўшилди. Қадамбой Нурметов ҳам кеча "Динамо" билан ҳужжат ишларини ҳал қилиб келди. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Клубда 80 фоиз ўзгаришлар кузатилди. Битта мағлубият билан тушкунликка тушиб қолиш тўғри бўлмайди. Биз барчасини нолдан бошладик", - дейди Ҳамиджон Актамов.


Ўхшаш янгиликлар