"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 11:00
  • 996
  • 30

"Ювентус" хавбеки Родриго Бентанкур "Манчестер Сити" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Инглиз клуби ўтган ёзда ўйинчини харид қилишга уриниб кўрган эди, аммо "кекса синьора" 22 ёшли уругвайлик футболчи борасидаги барча таклифларни рад этган.

Хабар берилишича, "Барселона" Бентанкур учун "Манчестер Сити" билан рақобатлашишга тайёр.

Уругвайлик футболчи жорий мавсум А Серияда 18та ўйинда майдонга тушиб, 7та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар