"Улар босим ва прессинг эвазига ўйинни бузишга уринишди. Ўз вазиятларини ҳам прессинг эвазига яратишди. Бу бизга қимматга тушди, улар ғалабага лойиқ эмасди. Биз яққол устун эдик, улар эса фақат қарши ҳужумлар уюштиришди.
Биринчи бўлимни олсак, биз яхши ўйнадик, ўйин тизгинини ушлаб турдик, лекин вазиятлардан фойдалана олмадик.
Агар "Реал Мадрид" каби жамоани кечирсангиз, эртами-кечми уларда ҳам вазият пайдо бўлади. Гол уриб олгач, улар ғалабага ишона бошлашди.
Месси яхши ўйин ўтказди. Биринчи бўлимда қатор вазиятлар яратди. Умуман олганда, биз ёмон беллашув ўтказмадик. Ажойиб биринчи бўлим бўлди ва рақибдан кучлироқ кўриндик. Лекин кейин нимадир бўлди», – деди Амор.