Клопп: "Ўйинлар оғирлашиб кетмоқда"

  • Mr.NoBoDy 02.03.2020 21:21
  • 735
  • 30

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Уотфорд"га қарши ўйиндан кейин мағлубият ҳақида гапирди.

Жамоа мухлислари ушбу мағлубиятда ҳимоячи Деян Ловренни айбламоқда.

"Бу адолатсизлик. Ловренни мағлубиятда айблаётган мухлисларга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман. Трой Динига қарши ўйнаш - Деян учун жиддий чақирув эди. Унга қарши ўйнаш барча ҳимоячиларга ҳам қийин бўлади.

Одамлар билан футбол ҳақида кўп гаплашаман. Улар олдингидек юқори билимга эга эмаслар. Олдинлари Матип ҳам марказда кўплаб хатоларга йўл қўярди. Одамлар буни гапирмай қўйишди.

Деян ва Жоэль ажойиб ўйин ўтказишди. Формада бўлиб, ритмни ушлаб қолиш керак. Ўйинлар оғирлашиб кетмоқда", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар