Лукас Торрейра жароҳат олди

  • Mr.NoBoDy 03.03.2020 08:00
  • 828
  • 30

“Арсенал” ярим ҳимоячиси “Портсмут”га қарши баҳсда жароҳатга йўлиқди.

Лукас Торрейра учрашувнинг 13-дақиқасида “Портсмут” футболчисидан тўпни олиб қўйиш учун унинг оёқларига ташланган вазиятдан сўнг жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига эса Дани Себальос ўйинни давом эттирди.

Торрейра жорий мавсум АПЛ доирасида 24 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар