“Ёш ўйинчиларимиздан мамнунман. Ушбу футболчилар билан ишлаётганимдан роҳатланяпман. Улар ўз имкониятларига лойиқ. Ёш футболчилар билан ишлашда доим таваккал қилишга тўғри келади, лекин бу футболчилар шунга арзийди. Англия Кубогида ўйинлар кўп, аммо биз тўғри йўлдамиз. Кўрамиз, қур‘а бизга нимани рўбаро қилар экан. Биз олға боришда давом этамиз, боиси бу мусобақани яхши кўрамиз. Ёш футболчиларга ишонаман”, — дейди Микел Артета.