36 ёшли дарвозабон ўйин амалиёти камлигидан норози. Футболчи учун курашда "Нью-Йорк Сити" клуби етакчилик қилаётгани айтилмоқда.
Унинг хизматларига шунингдек Мексиканинг "Монтеррей" клуби ҳам эҳтиёж сезмоқда.
"Браво биз ютган кўплаб ўйинларда иштирок этди. У мен кўрган жуда ҳам профессионал футболчилардан биридир", - дейди Хосеп Гвардиола.
Клаудио жорий мавсум АПЛда 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан шунча гол олиб чиқди.