Ковачич ва Виллиан жароҳат олди

  • Mr.NoBoDy 04.03.2020 08:21
  • 702
  • 30

Иккала футболчи ҳам “Ливерпуль”га қарши Англия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда сафдан чиқди.

“Челси” ярим ҳимоячиси Матео Ковачич “қизиллар”га қарши баҳснинг 42-дақиқасида жароҳати сабаб ўз ўрнини Мэйсон Маунтга бўшатиб берди. Иккинчи бўлимда эса Виллиан ҳам сафдан чиқди, унинг ўрнига баҳсни 51-дақиқадан бошлаб Жоржиньо давом эттирди.

Иккала футболчининг ҳолати бўйича тиббий текширувлардан сўнг расмий маълумот тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар