“Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги АПЛнинг қолдирилган учрашуви қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди
Mr.NoBoDy 04.03.2020 10:00
837
30
АПЛнинг 28-тури доирасида “Иттиҳод” стадионида ўтиши керак бўлган баҳс март ойида бўлиб ўтади.
“Манчестер Сити”нинг Англия Лига Кубоги финалида ўйнаши сабаб, АПЛнинг 28-туридан ўрин олган “Арсенал”га қарши ўйини қолдирилганди. Ушбу беллашув 11 март куни бўлиб ўтиши белгиланди. Ўйин Тошкент вақти билан 00:30 бошланади.