“Ливерпуль” жорий мавсумнинг ўзида Англиянинг энг совриндор жамоасига айланиши мумкин эди. Требл ҳам қўлдан кетди

  • Mr.NoBoDy 04.03.2020 19:42
  • 834
  • 30

Хабарингиз бор, кеча тунда ўтказилган “Челси” – “Ливерпуль” ўртасидаги Англия Кубогининг 1/8 финалида Юрген Клопп шогирдлари 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, мерсисайдликлар жорий мавсум охирига келиб Англиянинг энг совриндор жамоаси бўлиш имкониятидан фойдалана олмади. “Ливерпуль” айни пайт Премьер-лигада зафар қучиш эҳтимоли жуда юқори, боиси, бошқа клублар билан орадаги фарқ кескин юқори даражада ва ЕЧЛда ҳам ҳозирча улар ўз иштирокини давом эттирмоқда.

Ҳозирда “туманли Албион”нинг энг кўп титулга (66та) эга жамоаси бу “Манчестер Юнайтед” ҳисобланади. “Қизиллар” ҳисобида эса 64та мусобақа ғолиблиги мавжуд. 

Шунингдек, Мерсисайд шаҳри жамоаси жорий мавсум треблга эришиш имкониятини ҳам қўлдан чиқарди. Бу каби натижага ҳам Англияда фақатгина “қизил иблислар” эришишган. Улар 1998/99 йилги мавсум АПЛ, Кубок ва ЕЧЛда зафар қучиб, олтин хет-трикни қайд этишган эди. 

Ўхшаш янгиликлар