ads


УЕФА Симеонени ўша қилиғи учун жазолаши мумкин

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 21:42
  • 821
  • 30

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Европа чемпионлар лигасининг битта ўйинига дисквалификация қилиниши мумкин.

Нимчорак финал босқичининг «Ювентус»га қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинда (0:2) аргентиналик мутахассис жамоасининг иккинчи голини хунук қилиқ билан нишонлаганди.

Ўйин ҳаками Феликс Цвайер ва учрашув расмийлари томонидан тақдим қилинган ҳисобот натижасида УЕФА Симеонега нисбатан интизомий иш очиши мумкин.

Агар мураббий дисквалификация қилинса, у «Ювентус»га қарши жавоб ўйинида «Атлетико» захира ўриндиғида ўтира олмайди.

Диего Симеоне туринликларга қарши ўйиндан кейин қилган иши учун узр сўради.

Ўхшаш янгиликлар