ads


Лаказетт 2та ўйинга дисквалификация қилинди, Рамос эса ...

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 08:00
  • 760
  • 30

УЕФА тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди.

«Арсенал» ҳужумчиси Александр Лаказетт 3та ўйинга дисквалификация қилинди. Франциялик футболчи Европа лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида БАТЭга қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинда (0:1) тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Футболчи жавоб ўйинида иштирок этмади ва у кейинги босқичда «Ренн»га қарши баҳсларни ҳам ўтказиб юборади.

«Валенсия» ярим ҳимоячиси Жоффри Кондогбиа «Селтик»га қарши дастлабки ўйинда (2:0) атайлаб сариқ карточка олган деб топилди ва УЕФА томонидан  иккита ўйинга четлатилди. Шу тариқа, у «Краснодар»га қарши бўладиган Европа лигасининг нимчорак финал босқичидаги иккита ўйинда майдонга туша олмайди.

Аввалроқ «Аякс»га қарши ўйинда сариқ карточка олган "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг иши ҳам кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Аммо, якунда испаниялик футболчининг сариқ карточкаси эътиборсиз қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар