iks
ads

БАА. Отабек Шукуров тўп тепаётган клуб "Ал Жазира"ни мағлуб этди (+ФОТО)

  • Mr.NoBoDy 30.03.2019 00:21
  • 1607
  • 30

БАА чемпионатининг 18-тур баҳслари ўтказилди.

Унда "Ал Шаржа" ва "Ал Жазира" клублари тўқнаш келишди. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида Коронада пенальтидан дублга эришган бўлса, Ҳалфан Мубарак 13-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Баҳснинг учдан бир қисми ортда қолаётган бир паллада Муҳаммад Саид таблодаги ҳисобни 3:1 кўришига келтирди. Иккинчи бўлимни меҳмонлар юқори нотада бошлаб, Фарис Жуманинг голи орқали учрашувга интригани қайтарди — 3:2. Аммо, бу ҳисоб ўйин сўнггида ҳам ўзгармади ва "Шаржа" жамоаси навбатдаги муҳим ғалабани тантана қилди. 

Отабек Шукуров жамоаси БАА чемпионатида 46 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. 


Манба:CHAMPIONATasia интернет-Портали

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar