«Манчестер Юнайтед»нинг муаммоси нимада?

  • Mr.NoBoDy 15.02.2019 10:04
  • 2749
  • 30

Ҳужумдаги омадсизлик

Сулшсернинг илк мағлубияти билан якунланган учрашув «Қизлил иблислар»нинг муаммоларини яққол намоён қилиб қўйди. Неймар ва Каванисиз ҳам меҳмонда ғалаба қозонган «ПСЖ» ўзининг қудратини намоён қилиб қўйди ва бу мавсум «шалпангқулоқ»қа асосий даъвогар эканлигини исботлади. Учрашув ҳақида қисқача тўхталсак, «Манчерстер Юнайтед» илк дақиқаларданоқ кучли прессинг уйиштираётган парижликларга қарши ўйнашга қийнала бошлашди. Сулшер тезкор гол уриб олиш режасини амалга ошира олмади. Погба орқали майдон марказидан ҳужумларни уйиштириш режасини режаси амалга ошира олмади. Сабаби, Тухел илк дақиқаларданоқ Погбани Вератти ва Маркинос орқали тўлиқ ёпиб ташлади.

«Қизил иблислар» бу учрашувда агрессив ҳаракат қилишган бўлсада, «ПСЖ» футболчилари техник маҳоратга таянган холда вазиятларни совуққонлик билан ўз фойдасига ҳал қила бошладилар. «ПСЖ» клуби футболчилари ўйин давомида бошқа омилларга парво ҳам қилмай, асабларини жиловлаб олганча, эътиборларини тўлиқ ўйинга қаратишди ва биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказишди.

Иккинчи бўлимдаги мажбурий ўзгаришлар ҳам мағлубиятнинг омили бўлиб ҳизмат қилди. Айниқса, Алексис майдонга нимага тушганини ўйин сўнггигача тушуниб ета олмади ҳам.

Ҳимояда муаммолар

Жозенинг ҳимоядаги муаммолар ҳақида нолиб айтган гаплари «ПСЖ»га қарши кечган ўйинда ўз исботини топди. Айни дамда «М-Ю» да топ даражадаги ҳимоячи йўқлиги шундоқ кўриниб қолди. Айниқса, марказий ҳимоячилар ўша куни анча заифлашиб қолган (Неймар ва Каванисиз) «ПСЖ»нинг ҳужумларига дош бера олмади. Қанот ҳимоячилари эса «ПСЖ»нинг қанотдаги футболчиларидан тезлик бобида яққол ортда қола бошлашди. Айниқса, иккинчи голда Ди Мариага Янг ета олмаган бўлса, икки марказий ҳимоячининг ўртасида турган Мбаппе ортиқча қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди.

Хулоса ўрнида.

Сулшернинг бундай учрашувларда тажрибасизлиги ва клубнинг анчадан бери ЧЛ плай-оффларида қатнашмаётгани ҳам ўз сўзини айтди. Шунга қарамасдан ҳали жавоб учрашуви жамоаларни кутмоқда. Погба учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келсада, «Чиқмаган жондан умид» деганларидек, ҳали имконият тўлиқ бой берилганича йўқ.

Ўхшаш янгиликлар