ads


Канчельскис: "Погба – етакчи эмас"

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 12:00
  • 729
  • 30

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ яримҳимоячиси Андрей Канчелькис АПЛнинг 27-турида "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан манчестерликлар футболчиси Поль Погба ҳақида фикр билдирди.

"Ҳамма Погба ҳақида ва унинг катта ўйинларда ўзини кўрсатаётгани ҳақида гапирмоқда. Мана, буни "Ливерпуль"га қарши ўйинда кўрамиз. Бу катта дерби бўлади.

Айни пайтда у - етакчи эмас. Ўтмишда бизда Рой Кин, Стив Брюс ва Эрик Кантона каби ўйинчилар бўлар эди. Булар ҳақиқий етакчилар. Айни пайтда "МЮ"да етакчилар йўқ", - дейди Канчельскис.

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўйини эртага, 24 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар