ads


Мураббий автобусда мухлисларга текин чипта тарқатди (фото)

  • Mr.NoBoDy 23.02.2019 12:00
  • 821
  • 30

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин Росссия кубоги 1/4 финалида "Краснодар"га қарши жавоб учрашуви олдидан мухлислар учун акцияда қатнашди.

Карпин клуб автобусининг ҳайдовчиси ролини бажарди ва Ростов-Дон шаҳри бўйлаб мухлисларга текин чипта тарқатди.

Сайр сўнгида Карпин мухлисларга миннатдорчилик билдирди: "Катта раҳмат. Бўлди, ўйинга тайёрланиш учун базага йўл оламиз. Ҳаммани стадионда кутамиз".

Ўхшаш янгиликлар